Snack's 1967

Хабарингиз бор, шу йилнинг август ойида Ўзбекистон клубларининг қай даражада профессионаллигини текшириш мақсадида ОФКдан бир нечта мутахассислар ташриф буюриб, клублармизни турли асосларга кўра текширувдан ўтказган эдилар. Мутахассислар бежизга Ўзбекистонга ташриф буюрмаган эдилар. Уларнинг Ўзбекистонга ташрифидан асосий мақсад ЎзПФЛга 2011 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигасига ажратиладиган ўринларни тақсимлаш эди.

ОЧЛнинг сўнгги икки йилда янги тизим асосида ўтказган мусобақасида Ўзбекистондан иккита жамоа қатнашаётган эди. 2011 йил ҳам ушбу ўринлар сақланиб қолинадиган кўшринади. Бундай дейишимизга сабаб 6-8декабрь кунлари Куала-Лумпурда бўлиб ўтадиган ОЧЛ-2011 қуръа ташлаш маросимига мамлакат чемпиони "Бунёдкор" раҳбарларидан ташқари, вице-чемпион "Пахтакор" раҳбарлари ҳам таклиф этилган. Уч кун давом этадиган семинарда ОЧЛда қатнашадиган ҳар бир жамоанинг вице-президенти, маркетинг бўлими бошлиғи, халқаро бўлим бошлиғи ва матбуот бўлими бошлиқлари иштирок этишлари шарт.
Бундан кўриниб турибдики, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, келаси мавсум ҳам юртимиз шарафини иккита жамоа Осиё майдонларида ҳимоя қилади.


Manba: championat.uz 128